XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2014/3)
- 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 22 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ислом Каримовнинг Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табриги матбуотда эълон қилинди.
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг 2013 йилдаги фаолияти сарҳисоби ва Соғлом бола йилидаги вазифалар ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
- Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда мазкур қўмита ходимлари ва божхона хизмати фахрийлари иштирок этди.
- Фарғона вилоятида билимлар беллашуви ва фан олимпиадасининг туман, шаҳар босқичи муваффақиятли ўтказилди. Баҳсларда 9-снифдан 670 нафар, 5-8-синфлардан эса 1263 нафар иштирокчи беллашди.
- Жиззах вилояти Арнасой туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг биноси тўлиқ қайта реконструкция қилинди. Бу ишларга Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 751 миллион сўм маблағ сарфланди.