Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!

Ўзбекистон давлат консерваториясида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари, Халқ таълими вазирликлари, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Наврўз садолари” халқ чолғулари оркестрлари ва кўп овозли ансамблларнинг VII республика фестивали бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан эллик саккизта жамоа қатнашиб, умумий иштирокчилар сони минг нафардан ошди. Бу йилги фестивалнинг аввалгиларидан фарқи, унда мактабгача таълим муассасалари болалар ансамбллари ҳам иштирок этди.

Фестивал давомида мусиқий чолғулар кўргазмаси ташкил этилди, ансамбл ва оркестрларнинг концерт дастурлари бўлиб ўтди. Болалар фольклори, рақс санъати, болалар ва ўсмирлар хор жамоаларининг ижрочилик маҳорати, чолғу созлар ансамблларининг чиқишлари томошабинларга манзур бўлди.

Танловда турли номинациялар бўйича ғолибларга диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ўз мухбиримиз

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Наврўз байрами уюшқоқлик билан ўтказилди.

Хусусан, география факультетидаги тадбирда “Географ ўлкашунос” тўгараги аъзолари ҳамда ушбу факультетнинг биринчи босқич иқтидорли талабаларининг чиқишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Шунингдек, факультетлараро бўлиб ўтган беллашувда география факультети талабаларининг саҳна кўринишлари алоҳида эътирофга сазовор бўлди. Таниқли санъаткорларнинг чиқишлари, талабалар ўртасида ўтказилган спорт мусобақалари ҳам байрамга ўзгача шукуҳ бахш этди.

Дилшода АБДУЛЛАЕВА,

ЎзМУ талабаси

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Ангрен шаҳридаги 34-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Ангрен шаҳар таянч маскани билан ҳамкорликда расмлар кўрик-танлови ўтказилди.

– Кўзларида меҳр порлаб турган болаларни кўриб беихтиёр тўлқинланиб кетаман, – дейди “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Ангрен шаҳар таянч маскани директори Сакина Пашакулова. – Негаки, бу ёш мусаввирлар табиатни ўзининг беғубор нигоҳлари билан тасаввур қиладилар.

Ўқувчилар томонидан чизилган расмлар “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Ангрен шаҳар таянч маскани вакиллари томонидан муносиб баҳоланиб, жажжи истеъдод эгаларига фонд томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Бектош ИСМОИЛОВ

Яқинда Термиз шаҳридаги 12-сонли “Меҳрибонлик уйи”да Наврўз айёмига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Пойтахтдан келган таниқли санъаткорлар ҳамда Республика Маънавият тарғибот маркази экспертлари иштирок этган тадбир “Меҳрибонлик уйи”да тарбияланаётган ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Наврўз – азал-азалдан, табиат уйғониши, шарқона янги йил дебочаси, маънавиятимизнинг узвий қисмига айланиб улгурган энг қадимий, асл миллий байрам эканини таъкидлади.

Яна ўқинг:  Хушхабар рақамлар

Ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга байрамона кайфият улашди.

З.Маматқулова

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: