Тахикардия ёки юрак уришининг тезлашиши

Юрак уриш тезлашиши ёки ортиши юракка тушаётган зўриқишдан далолат беради, лекин ЙҚС (юрак қисқаришлар сони)ни меъёрлаштириш учун аввало, бу ҳолатга сабаб бўлаётган муаммони бартараф этиш керак. Пулс турли хил омиллар ва қўзғатувчилар таъсирида ортади. Кўп ҳолларда юрак ритмининг ортиши психоэмоционал ҳолат ва организмга тушаётган жисмоний зўриқиш натижасида келиб чиқади.
Соғлом одамда ЙҚС ўртача 1 дақиқада 60 дан 80 тагача қисқаради. Ҳатто юрак қисқариш сони 5-10 тагача ўзгарса ҳам жиддий патологик ҳолатдан далолат беради. Юрак уришининг тезлашиши доимий характерга айланса, умумий чарчаш, бош айланиши, ҳансираш, умумий аҳволнинг ёмонлашувига олиб келади.


Пулс – юрак мушакларининг қисқаришини кўрсатиб беради. Пулсдаги ўзгаришлар организмдаги энг муҳим бўлган аъзода камчилик­лар кетаётганидан дарак беради. Пулс сони ортиши тахикардиянинг бир кўринишидир.
Пулснинг кўпайиши юрак қисқаришлари сони ортганлигидан далолат беради. Пулс миокарднинг ишлашини кўрсатиб беради. Юракнинг ҳар қисқаришида томирларда пулсация кузатилади. Уни кўпинча қўлнинг билакузук соҳасида аниқласа бўлади. Юрак уриши кучайганда ёки сони ортганда – пулс сони ҳам ортади. Бу бир бирига боғлиқ бўлган жараён. Шунинг учун миокардда бўладиган ҳар қандай ўзгариш, томирлар деворида билинадиган пулсда ҳам ўзгаришларга сабаб бўлади.
Пулс ритми юракда бўлаётган муаммоларни ўз вақтида аниқлаб олишга имкон беради. Физиологик пулснинг ортишидан ташқари, бошқа ҳолатларда шифокорга мурожаат этишга «сигнал» бўлади.


Пулс сонининг ортиши юрак мушакларининг яхши ривожланмаганидан далолат беради. Айниқса, бу ҳолат пассив ҳаёт тарзига эга бўлган инсонларда кўп кузатилади. Тинч ҳолатда қисқаришга мослашган юрак, жисмоний зўриқишга сезувчан бўлади. Агар ҳолат жиддий бўлса, пулс критик даражада кўпаяди.
Пулслар сонининг ортишига сабаб бўлувчи омилларни 2 гуруҳга бўлиш мумкин:
• физиологик;
• патологик.
Физиологик пулслар сони ортиши – хавфсиз бўлиб, ташқи муҳит омиллари сабабли келиб чиқади, масалан, иссиқ ҳарорат, тана ҳолати, ёш, тана вазни, гормонал ўзгаришлар ва жисмоний зўриқишлар вақтида.
Патологик пулс сони ортиши – организмдаги жиддий касаллик ҳақида хабар беради. Физиологик равишда (нормал ҳолатда) юрак уриш сони ортиши, 5 дақиқада, узоғи билан 7 дақиқада нормал ҳолатга қайтиши керак. Агар бундай ҳолат кузатилмаса, организмда бирон-бир жиддий ўзгариш кечаётганидан далолат.


Пулс сони ортиши ва артериал қон босимининг ортиши – жисмоний ва психик зўриқиш вақтида биргаликда келиши организмнинг ташқи қўзғатувчисига бўлган реакция ҳисобланади. Инсон тинчлангандан сўнг, 5-10 дақиқа ичида пулс сони ҳам артериал босим ҳам нормага қайтиши керак.
Физиологик тахикардия қуйидаги ҳолатларда кузатилиши мумкин:
• салбий ва ижобий эмоционал ҳолатда;
• жисмоний зўриқиш;
• стресс натижасида ёки ҳомиладорлик вақтида гормонал ўзгариш натижасида;
• оғриқ синдромида;
• жинсий қўзғалган вақтда;
• ноқулай об ҳавода (иссиқ ҳавода);
• аччиқ чой, кофе, спиртли ичимлик ва энергетик ичимликлар ичганда;
• тамаки маҳсулотларини чекканда;
• айрим дори препаратларини қабул қилганда.
Физиологик равишда пулс сони ортиши нормал ҳолат бўлиб, инсон организмидаги касалликдан далолат бермайди ва ҳаёт учун хавф туғдирмайди.

Яна ўқинг:  Крахмалнинг қандай зарари бор?

Патологик пулс сони ортиши юракнинг жиддий касалликларида, юрак пороклари, инфаркт ва бошқа қон томир касалликларида келиб чиқади.
Организмдаги касалликлар натижасида юрак миокарди қисқариши сони ортади. Бу ҳолат мияда гипокция келиб чиқмаслиги учун организм томонидан автоматик равишда юз беради. Патологик тахикардия қуйидаги сабаблар таъсирида келиб чиқади:
• қалқонсимон без касалликлари;
• заҳарланиш;
• кўп қон йўқотиш билан кечувчи травмалар;
• паника қилиш;
• юрак пороклари ва бошқа патологиялари;
• нерв толаларининг зарарланиши;
• шок ҳолатлари;
• қон томирлар тонуси ўзгариши;
• инфекцион касалликлар.
Пулс сонининг ортиши организмнинг ҳимоя механизми бўлиб, кислород етишмовчилигини олдини олишга қаратилади. Юрак айланаётган қон ҳажмининг камайганлигини сезиши билан тез ура бошлайди.


Юрак уриш сони ортиши тахикардия деб аталади. Пулс сонининг ортиши мураккаб жараён бўлиб, маълум бир классификация­га бўлинади. Тахикардиянинг 3 та асосий тури бор.
Синусли (тугунли). Кўпинча физиологик пулс сони ортишида келиб чиқади. Стресс ёки эмоционал ҳолатларда кузатилади. Юрак қисқариш сони 1 дақиқада 100 тагача етади. Патологик ҳолатдан далолат бермайди, инсон тинчланганда нормага қайтади.
Қоринчалар усти (суправентрикуляр). Юрак уриш сони бирдан ошади, 1 дақиқада 200 та ва ундан ҳам кўп. Буни аниқлаш учун қон томирлар орқали пулс ўлчанади. Бу ҳолат оғриқ ҳиссини чақиради ва кўкрак қафасида сиқилиш сезади. «Ўлиб қолиш хавфи» симптоми билан кечади.
Қоринчалар бундай турдаги тахикардия билан фақатгина шошилинч ҳолатларда учрашиш мумкин. Миокарддаги патологик ҳолат сабабли, юрак 1 дақиқада 250 ва ундан ортиқ қисқаради. Бундай ритмда юрак ишлаши анча қийинлашади. Тез тиббий ёрдам кўрсатилмаса ўлим ҳолати кузатилиши мумкин.

Диққат! Ҳеч қандай ташқи таъсирларсиз юрак уриш сони 1 дақиқада 100 та ва ундан ортиқ урса, дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак.


Нормал физиологик юрак уриш сони турли инсонларда ҳар хил бўлади. Бу инсоннинг ҳаёт тарзи, индивидуал хусусиятлари ёки зарарли одатларга боғлиқ бўлади. Баъзида юрак қисқариш сони ортган, лекин инсон ўзини яхши ҳис қилади. Бу юрак мушак­ларининг яхши ривожланганидан далолат беради, масалан спортчиларда.
Аммо пулс сони ортиши организмдаги жиддий касаллик кетаётганидан далолат беради, айниқса, бош айланиши, қон босими ошиши, ҳансираш билан биргаликда келса шифокорга мурожаат этиш талаб этилади.
Пулс сонининг ортиши тўқималарда кислород етишмаётганидан далолат беради. Юрак қонни тезроқ ҳайдашга ҳаракат қилади. Бу ҳолат давом этаверса миокард қисқариш сифати бузилади ва импулслар ўтиши бузилади.
Бу эса юракда жиддий ўзгаришларга сабаб бўлади, масалан миокард инфаркти ва ҳатто юракнинг тўхтаб қолиши. Организмда кислород етишмовчилиги кузатилса, мия­да гипокция келиб чиқиб, инсон ҳушини йўқотиши ҳам мумкин. Патологик тахикардияга сабаб қуйидагилар бўлиши мумкин:
• қон томирлари тромбози;
• аритмия;
• юрак астмаси;
• юракнинг ишемик касаллиги.
Юрак уриш сони ортганда нима қилиш керак?
Тахикардияни бартараф этиш учун унга сабаб бўлувчи омилни йўқотиш керак. Асосий касалликни даволаш учун аввало, махсус текширувлардан ўтиш зарур.
Пулс сонини текшириш организмдаги касалликлар, юракдаги ўзгаришлар, аритмияларни аниқлашда тахминий диагноз қўйиш учун ёрдам беради.
Юрак уриш сони кучли ошганда ва инсон умумий аҳволи оғирлашганда зудлик билан тез тиббий ёрдамга мурожаат қилиш керак. Тиббий ёрдам келгунга қадар беморни тинчлантириш, горизонтал ҳолатда ҳаво келиши таъминлаш керак. Қуйидаги чора тадбирларни амалга ошириш зарур:
• 5-6 маротаба бурун билан чуқур нафас олиб, оғиз билан секин чиқаринг;
• шарни бир неча маротаба пуфлаб шиширинг;
• кўз олмаси соҳасини енгил массаж қилинг;
• салқин сувда ювиниб олинг.
Пулс сони ошиши бу касаллик эмас. Бу ҳолат юракнинг физиологик ёки патологик ўзгаришларидан далолат беради. Юрак уриш сони нормал бўлган ҳолатда, ўз соғлиғингизга эътибор беринг, соғлом турмуш тарзига риоя этинг.

Яна ўқинг:  Болалар шифокорлари учун

Феруза АЛЛОҚУЛОВА,

кардиолог

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: