Саратон – руҳият билан боғлиқми?

Нега инсон касал бўлади деб ўйлайсиз? Ўзи касаллик нима? Касал бу кучсизланган, ички душманни енгиш йўлида қуввати етмаётган, ўзига ишончи камайган бир инсондир. Айниқса, «тузалмайдиган» дард саратон касаллигига чалинган инсонлар учун бу янада оғирроқ. Илм саратон тузалмайди деганида, шифокор илмни рўкач қилганида, яқинларингиз раҳм кўзи билан қарай бошлаганида, касаллик билан курашишда ёлғиз қолиб кетган инсон ички дунёсини, енгилган руҳиятини, танасидаги оғриқларни соғ одамга тушуниш қийин.

Аслида саратон касаллиги ҳамма касалликлар кабидир. Сиз »саратон тузалмайдиган касал» деган онгингиздаги «суварак» фикрларни олиб ташланг. Давоси йўқ касаллик бу фақат ўлимдир. Бошқаларнинг гапига бўйсунманг, саратон касаллигини тузалиши қандай бўлишини сиз ва яна сиз илмга, шифокорларга ва яқинларингизга кўрсатиб бера оласиз. Сизнинг организмингизда дори ишлаб чиқарилиши учун барча имконият бор, яъни Менделеев даврий системасидаги барча элементлар мавжуд. Организм ва руҳият сизники, унга рак касаллигига қарши ўзинг дори ишлаб чиқарасан деган қарор бериш керак холос. Бу йўлда, шифокорларнинг барча кўрсатма ва буйруқларини бажарган ҳолда руҳиятингиз ва танангиз билан ишлашингиз лозим. Сиз танангизни эксперимент учун йўналтирманг. Яъни ҳар-хил табиб ва ўтлар билан даволаш учун шифокорлар кўрсатмасидан воз кечманг. Бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилоти шу жумладан Ўзбекистон онкологлари ҳам онкологиядаги энг олдинги билимларни ўз таж­рибаларида ишлатишади.


Аввало, саратон касаллигидан фориғ бўлишни руҳиятингизнинг ичидаги йиғилиб қолган кечирмаслик, қалб оғриғи, нола, айблов, ғазаб, нафрат, ўзидан қониқмаслик, шубҳа-гумон каби руҳият касалликларидан қутулишдан бош­лашингиз керак.

  1. Сизнинг касаллигингиз билан курашишга ўзингиз ва фақат ўзингиз масъулсиз. Бу йўлда мен ожизман, менга ёрдам беринглар деган мавқедан, нима бўлганидаям мен кучлиман, менга берилаётган ёрдамдан тўлиқ фойдалана оламан деган қарорга келинг.
  2. Сизнинг ҳаёт йўлингиздаги мушкулотлар, оғриқли кунлар, озор берган инсонларни бир марта кечириб юборинг. Йўқ, бунақаси кетмайди, юз фоиз кечиринг, юз фоиз рози бўлинг ва унутинг, ахир бу тақдир эди-ку. Кўзингизни юминг ва ичингиздаги ўзингизни ҳис қилинг. Шу ўзлигингиздаги қалб оғриқларингиздан фориғ бўлинг, уларни ташқарига чиқариб юборинг.
  3. Энди ўзингизни бошқача номланг. Касал, ожиз, ўлим йўлида яшаётган инсон деган фикр ўрнига, соғлом руҳияти соғ танани бошқаришга отланган, кучли, ҳар кун завқини ҳар нафасида туйган инсонни ичингизда кашф қилинг.
  4. Тана оғриғига чидай олмаслик деган қўрқув­ни, дорилар фойда бермаслиги мумкин деган қўрқувни ичингиздан чиқариб ташланг. Миясида қуён каби қўрқоқ фикрли инсоннинг ҳаракати ҳам қуёндек қўрқоқ бўлиб, касаллик билан курашда ён босиб қоласиз. Шунинг учун аввало, бу қуён каби титроқ берувчи фикрларингизнинг ўрнига «ўзим ҳал қиламан» раҳмимни ўзим ейман деган қўрқмас фикрлар пайдо қилинг.
  5. Энди организмингизни бошқариш учун ҳамма ҳуқуқларингизнинг ҳужжатини тайёрладингиз дейлик. Нимадан бошлаймиз?
  6. Танангизда юрган сиз учун душманлик қилаётган ҳужайраларни ўз тасаввурингизда топинг, уларни ичингиздаги кучли ҳужайралар енгаётганлигини ҳис қилинг. Бу йўлда дорилар, яқинларингизнинг дуолари, шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари ёрдам бераётганлигини тушунинг. Саратон билан касалланган беморларнинг яқинларига психолог маслаҳати.
    Албатта, ҳар бир инсон ўз яқини, қалбининг ичидаги меҳрдошининг бошига оғир дард тушган пайти эсанкираб қолади. Ҳозир сизнинг ёрдамингиз керак. Ёрдамингиз эсанкираш, раҳм кўзи билан қараш, хафа бўлиш ва йиғлаш тарзида бўлиши керак эмас. Давоси йўқ дард бу ўлим. Ўзингизни қўлга олинг. Энди нима бўлади деб келажак учун қўрқув, ваҳима ва хавотирлардан тузилган келажакни тўқиманг. Ҳаммаси яхши бўлишига аввало ўзингиз ишонинг. Дардман инсон билан гаплашганда қуйидагиларга амал қилинг.
  7. Беморга ташхис ҳақида айтаётганлигингизда «кучлилигимизни кўрсатадиган вақт келди, енгиб чиқадиган вақт келди, деб даволаниш учун буюрилган шифохонани айтинг. Беморда ғазаб, айблов, жазава, тушкунлик, психологик шок пайдо бўлиши мумкин.
  8. «Сабр – бу Яратганни яра тагида кўрмоқдир». Мавлоно Румийнинг бу фикри сиз учун йўриқнома бўлсин.
  9. Меҳр сўзларини, сукунатни, ишонч нигоҳига алмаштиринг.
  10. Сиз ўз яқинингизга энг керак бўлган бир пайтингизда, ўз иродангизни сўзлар билан ифодаланг.
  11. Шифокорларга ўз тазйиқингизни ўтказманг, уларнинг малакасига ишонинг.
  12. Ўзингизнинг ва бемор бўлган яқинингизнинг ҳаёт тарзини завқли бўлиши учун ҳаракат қилинг.
Яна ўқинг:  Гўдакларда аллергия аломати

Зебинисо АҲМЕДОВА,

психотерапевт

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: