Бадантарбия аёллар учун фойдали

Текширувлардан маълум бўлишича, кўримсиз қад-қомат аёлларда ўзига бўлган ишончни камайтириб, руҳий сиқилиш ҳолатларини келтириб чиқарар экан. Британия-Колумбия университети мутахассислари аёллар ўз қоматидан мамнун бўлиши учун кунига ярим соатдан бадантарбия қилиб туриш етарли эканини аниқлади.

Тадқиқотда аёллардан иборат икки гуруҳ қатнашди. Биринчи гуруҳ аъзолари 30 дақиқа давомида ўртача тезликда бадантарбия билан шуғулланишди, иккинчи гуруҳ эса бошқа ишлар билан машғул бўлди. Олимлар иштирокчиларнинг тана ҳолати ва ҳис-туйғуларини таққослаб кўрди. Бадантарбия қилган аёлларда иккинчи гуруҳ иштирокчиларига нисбатан анчагина сезиларли ижобий ўзгаришлар кузатилди. Бу ҳолат камида 20 дақиқагача сақланиб турди.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, бу аёлларнинг кайфияти ўзгаргани билан эмас, балки улар ўзларини соғлом ва хушбичим ҳис қилгани билан боғлиқ.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Ҳомиладорликда қўл увушишининг сабаби нима?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: