ГИПЕРТОНИЯГА ҚАРШИ МУСИҚА!

Мусиқа кайфиятни кўтариш билан бир қаторда, инсон организмини даволаш хусусиятига эга.

Буюк британиялик олимлар тўғри танланган классик мусиқа артериал босимни тушириш хусусиятига эга деб таъкидлашмоқда.

Инсон организми ритмига мос келувчи мусиқа асарини артериал босим ва юрак ритмини назорат қилишда қўллаш мумкин.

Экспертларнинг аниқлашича, 10 сонияда такрорланиб турувчи мусиқали ритм артериал босимни туширади ва юрак ритмини назорат қилади. Мутахассислар бу турдаги мусиқалар рўйхатига Бетховеннинг “9-симфония”си, Жузеппи Вердининг “Va Pensiero” ва Жакома Пуччининг “Nessun Dorma” каби мусиқий асарларни киритишди. Франц Шубернинг лотин тилидаги “Ave Maria” ашуласини эшитиш жараёнида ҳам қуйидаги фойдали таъсир сезилади, аммо қизиқарли жиҳати шундаки унинг таржима вариантини эшитганда бу таъсир ўз-ўзидан йўқолади.

Мазкур мусиқаларга қарама-қарши равишда поп ва рок мусиқалари ёмон таъсир қилиб ҳатто, артериал босимни кўтаради.

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Энг соғлом мамлакатлар эълон қилинди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: