Қизамиқ кимлар учун хавфли?

Қизамиқ тана ҳароратининг кўтарилиши, юқори нафас йўллари, кўз шиллиқ пардаси, оғиз бўшлиғининг яллиғланиши ва терида қизил, йирик доғли тошмалар тошиши орқали белги беради. Касаллик қўзғатувчиси вирус ҳисобланиб, бемор йўталганда, аксирганда, гаплашганда майда сўлак томчилари хавога тушади, кейин нафас йўллари орқали соғлом бола организмига ўтади. Яширин даври 6-17 кун.

Белгилари:
– боланинг дармони қуриб, инжиқ бўлиб қолади;
– иштаҳаси йўқолиб, тез-тез ичи кетади;
– катта ёшли болаларда бош оғриғи, қорин оғриғи, қусиш, бурун қонаши кузатилади;
– тошма тошиш даврида бемор қайта иситмаламайди, томоғи қизаради. 4-6 кунга келиб ўзига хос қизил, йирик доғ тошмалари аввал юздан бошланиб, босқичма-босқич тананинг пастки қисмларига ва энг сўнггида оёққа тошиб, 2-3 кун ичида бутун юзага ёйилади.


Одам қизамиқ вирусини илк иситмалаш вақтидан бошлаб (одатда, тошма бошланишидан 4 кун олдин) тошма пайдо булганидан тахминан 4 кун ўтгунча юқтириши мумкин. Иммунитети заиф бўлган беморлар ушбу касаллик давомида вирус юқтиришлари мумкин. Касаллик аломатлари қизамиқ юққандан сўнг 7-21 кун ичида, ўртача ҳисобида 10 кундан сўнг пайдо бўлиши мумкин. Тошмалар, одатда, касаллик юққанидан кейин 14 кун ичида пайдо бўлади, тана ҳарорати кўтарилади, қуруқ йўтал тутиб, кўз қизариб ёшланади, ёруғликка қарай олмайди. Юқоридаги ҳолатлардан сўнг лунж шиллиқ қавати атрофида майда қизил оқ доғлар пайдо бўлади. Шундан 2-3 кун ўтгач, баданга тошма тошади.
Қизамиқ икки ёшгача бўлган, шунинг­дек, нимжон болалар учун, айниқса, хавфли. Шу сабабдан уларни қизамиқдан жуда эҳтиёт қилишимиз керак. Ўн икки ойликдан бошлаб қизамиқ, қизилчага қарши эмлаш муҳим аҳамиятга эга. Бемор тузалгач, бир умрга организмда касалликка қарши иммунитет қолади. Хасталикнинг олдини олишда энг яхши восита-профилактик эмлаш ҳисобланади.


Юзаки қараб, даво чоралари кўрилмаса, зотилжам ( ўпка яллиғланиши), томоқ шишиши, ўрта қулоқнинг яллиғланиши (отит), ичак касалликлари каби асоратлар қолади. Даволаш касаллик аломатларини енгиллаштиришга қаратилади, чунки тана вирус билан курашади. Суюқликлар ва иситма, оғриқни назорат қилиш учун дорилар, бактериялардан иккиламчи инфекцияларни даволаш учун антибиотиклар ва А витамин қўлланилади.


Барча болалар Миллий эмлаш календарига асосан 2 маротаба қизамиққа қарши эмланади. Қизамиқ, қизилча ва тепкига (КПК) қарши эмлашнинг биринчи дозаси боланинг 12 ойлигида, иккинчи дозаси мактабга чиқишдан олдин 6 ёшда эмланади. Эпидемик вазиятга кўра, аҳоли орасида ва 6 ойликдан 1 ёшгача болалар қўшимча равишда эпидемик кўрсатма асосида эмланади.
Қизамиқ болаликдаги касаллик ҳисоб­ланса-да, у ҳар қандай ёшдаги одамларга юқиши мумкин. Кўп ҳолларда эмланмаган чақалоқлар ( 1 ёшгача), болалар (1-3 ёш) ва ўсмирларда учрайди. Катталарнинг юқори хавф гуруҳига аҳоли орасида миграциянинг кўплиги сабабчи бўлмоқда.

Кўпроқ суюқлик ичиш, витаминлар, минераллар, табиий мева, сабзавотлар истеъмол қилиш касалликни осон енгиб ўтиш имконини беради ва асоратлар ривожланишининг олдини олади.

Нодира ЛУТФУЛЛАЕВА,
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

Яна ўқинг:  Лактостаз – талаба оналар хасталиги (ми?)

Тошкент шаҳар бошқармаси

Чилонзор туман бўлими эпидемиология бўлинмаси мудири

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: