ОҚИЛОНА ОВҚАТЛАНИШ – УЗОҚ УМР ГАРОВИ

Оқилона овқатланиш инсон умрини узайтиради. Унинг саломатлигига ижобий таъсир этиб, организмнинг меъёрида фаолият юритишига ёрдам беради. Одам мижозини мўътадил этади. Агар инсон мижози бузилса, касаллик вужудга келади. Нотўғри овқатланиш ҳам хасталик сабабчисидир.

Биз қуйида оқилона овқатланиш учун нималарга амал қилишимиз зарурлиги хусусида тўхталиб ўтамиз:

1. Овқат рациони тегишлича энергетик қийматга эга бўлиши керак. Бу эса организм ҳаёт фаолияти учун сарфланган энергиясига ейиладиган овқат каллорияси мувофиқ келиши демакдир. Инсон меҳнат билан шуғулланганда, юрганда, турли ҳаракатлар қилганда, гаплашганда, барча ички аъзолар, айниқса, мия, юрак, ўпка, меъда-ичак тизими буйраклар узлуксиз ишлаб туради. Бунинг учун энергия керак. Энергиянинг эса биз озиқ-овқат маҳсулотлари ва суюқликлардан оламиз.

2. Овқат рациони сифат жиҳатдан тўйимли бўлиши керак. Яъни, барча озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида оқсиллар, углеводлар, ёғлар, минерал моддалар ва витаминлар мавжуд бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш даркор.

3. Болалар бир кунда тўрт маҳал овқатланиши зарур. Эрталабки нонушта кундалик овқатнинг 25 фоизни, тушлик 35 фоизни, пешинда 15 фоизни, кечки овқат 25 фоизни ташкил қилиши керак.

4. Овқатланаётганда ҳар қандай ишни йиғиштириб қўйинг. Айниқса, кўнгилсиз воқеаларни эсламанг. Овқат пайтида ҳеч нарса ўқиманг, акс ҳолда таом яхши ҳазм бўлмайди.

5. Суюқликни ҳаддан ташқари кўп ичиш ҳам зарар қилади. Одам кўп терлайди, «суюлиб» қолган қон кислород ташиш вазифасини уддалайолмай қолади. Юрак, томир ва буйракларга оғирлик тушади.

6. Дастурхон дид билан безатилса ва овқат чиройли қилиб қўйилса, кўрганда фақат кўз қувониб қолмасдан, бунда меъда шираси ҳам кўпроқ ажрала бошланади, ҳазм тизими овқатланишга тайёр туради.

7. Академик И. Павлов умрининг кўп йилларини меъда-ичак тизими аъзолари физиологиясини ўрганишга бағишлади.

Унинг фикрича дастурхон албатта ҳар хил кўкатлар: петрушка, шивит, сабзавотлар, лимон, бодринг, карам кабилар билан безатилса мақсадга мувофиқ бўлади. Сабзавотларни дастурхонга қўйишдан олдин яхшилаб ювиш керак. Ювилмаган мевалар юзасида ўткир юқумли меъда-ичак касалликларини чақирувчи микроорганизмлар бўлиши мумкин.

8. Овқат жуда иссиқ ва жуда совуқ бўлмаслиги керак. Иссиқ овқатлар кўпи билан 50-60 даражада бўлиши, совуғи 10 даражадан кам бўлмаслиги керак.

Яна ўқинг:  Варикоз – асоратлари билан хавфли

9. Озиқ-овқат маҳсулотларини микроб-лар зарарлашидан ва заҳарли моддалар тушишидан сақлаш ва пиширишга тайёрлашда санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш мақсадга мувофиқдир.

10. Овқат тайёрланадиган маҳсулотлар сифатли бўлиши лозим. Маҳсулот сал бузилган бўлса ҳам овқатга ишлатиш мумкин эмас. Сутни фақатгина қайнатиб ичиш керак.

11. Оқилона овқатланиш маданияти деганда овқатланиш тартиби ва таомнинг хилма-хиллиги тушунилади. Бу овқатни қанча ва қачон ейишни, дастурхонни қандай безатишни билиш зарур демакдир.

Соғлиғимиз ўз қўлимизда экан, уни ўзимиз эҳтиёт қилишимиз даркор. Шундай экан, тўғри ва сифатли овқатланишни одат қилайлик. Кўп ҳолларда иш билан банд бўлиб овқатланишнинг вақтини ўзгартириб турамиз. Бир кунлик овқатланишнинг бузилиши ҳам инсон саломатлигининг йўқолишига олиб келади. Шундай экан, биз ўзимиз ва оила аъзоларимиз ҳамда атрофимиздаги инсонларнинг соғлиғига бефарқ бўлмайлик.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: