Депрессияни дори воситаларисиз ҳам даволаш мумкин

Магнийга бой маҳсулотлар депрессия (оғир руҳий кайфият) ни икки ҳафта ичида бартараф қилиши мумкин. Дори воситаларидан фарқли равишда, ҳар куни магний истеъмол қилиш уйқусизлик, кўнгил айниши, вазн ортиши каби ҳолатларни юзага келтирмайди, деб ёзади The Daily Mail нашри. Яқинда Вермонт университети олимлари ўтказган тадқиқотда магнийнинг хусусиятлари текшириб кўрилди.

Магний яллиғланиш даражасини камайтириш ҳисобига депрессияни енгади. Яллиғланиш депрессия билан бевосита боғлиқлиги маълум. Тадқиқотда ўртача ёши 52 ёшни ташкил қилувчи 126 нафар депрессиядан азият чекувчи одам қатнашди. Айрим иштирокчиларга олти ҳафта мобайнида ҳар куни 248 миллиграммдан магний бериб борилди. Қолганлар эса ҳеч қандай мулоажа олмади. Текширувдан сўнг, магний атиги икки ҳафта мобайнида депрессия белгилари ва безовталикни йўқотиши тасдиқланди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Кичик эътиборсизликнинг катта фожеаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: