Очлик сочларнинг соғлом ўсишига ёрдам беради

Бразилиядаги кимё институти мутахассислари овқатдан тийилиш сочларнинг тез ва соғлом ўсишига ёрдам беришини аниқлади. Бу кемирувчиларда ўтказилган тажрибаларда исботланди. Олимлар икки гуруҳдаги сичқонларни кузатиб борди. Биринчи гуруҳдаги жониворлар чекланган тартибда, иккинчи гуруҳдагилар эса нормал тартибда овқатлантирилди.

Стандард миқдордан 40 фоиз кам овқат истеъмол қилган сичқонларда тук қатламининг мустаҳкамлиги ошгани ва қон томирлари сони уч баробар ўсгани маълум бўлди. Бу эса тери юзасида кўпроқ иссиқликни ушлаб қолиш имконини берди. Тери ҳужайралари моддалар алмашинувида ўзгаришлар юз берганини кўрсатди. Натижада, иссиқлик ҳолатидаги энергиянинг йўқолиши қисқарди.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига қараганда, қайд этилган ўзгариш жониворларнинг янги овқатланиш тартибига мослашуви оқибатида содир бўлган. Ташқаридан қабул қилинадиган энергия камайган шароитда сичқонлар тук қатламининг мустаҳкамлашгани ҳисобига иссиқликни яхшироқ сақлаб қолган.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  МАСОФАВИЙ ВИДЕО МАСЛАҲАТ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: