САНЖАР ТУРСУНОВ – ЙИЛ ФУТБОЛЧИСИ

2012 йил натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

2012 йилнинг энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари ўртасидаги сўровнома 7 январь куни бошланиб, энг сўнгги овозлар 18 январгача қабул қилинди. Бу йилги сўровномада матбуот, радио ва телевидение, интернетда, футбол жамоалари, ҳудудий футбол федерациялари матбуот хизматларида фаолият олиб бораётган ходимлар, шунингдек, мустақил журналистлар ва блоггерлар, жами 184 нафар ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Владикавказнинг “Алания” клуби ўнг қанот ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов учун 2012 йил, айниқса, терма жамоа сафида самарали келди. Иқтидорли ярим ҳимоячи Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида етти учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол уришга муваффақ бўлди. Жумладан, ушбу голлардан иккитаси ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич доирасида Жанубий Корея ҳамда Қатар терма жамоаларига қарши баҳсларда урилгани эътиборга моликдир.

Шундан келиб чиқиб, ўзбекистонлик ОАВ ходимлари Санжар Турсуновни 111 марта биринчи ўринга, 39 марта иккинчи ўринга ва 21 марта учинчи ўринга номзод сифатида кўрсатишди, бунинг натижасида ярим ҳимоячи 321 балл тўплаб, энг яқин таъқибчиси – Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Маҳачқалъанинг “Анжи” клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедовни 80 очкога, сўровномада учинчи бўлган миллий терма жамоа ва Қозоғистоннинг “Иртиш” клуби ҳужумчиси Улуғбек Бақоевни 159 очкога ортда қолдирди.

Наврўз НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  ФАРОВОНЛИК ТИМСОЛИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: