НЕГА ҚОРОНҒУДА РАНГ АЖРАТА ОЛМАЙМИЗ?

Бирдан чироқ ўчиб қолди, дейлик. Дарров шам қидира бошлайсиз. Лекин топиб бўлмайди. Асабингиз бузилади. Ахийри фонар ёки телефонни ишлатасиз. Ғира-шира ёруғда шамни излаб топасиз. Нега қоронғуда тополмадингиз? “Қоронғуда кўз кўрадими, каллаварам?” деб савол беришингиз табиий. Саволингиз ҳақли. Лекин кўра олмаслигимизнинг сабаби нимадан? Бугун шу ҳақида озгина бош қотирамиз.

Қуёш ёки бошқа иссиқлик манбаидан тарқаладиган ёруғлик оқ деб ҳисобланади. Лекини аслида, Ньютон исбот қилиб бергандай, бундай оқ ранг мавжуд эмас. Оқ – турли ранглар йиғиндиси.

Ёруғлик нури ойна призмасига ёки синиғига туширилганда ҳудди камалакка ўхшаш ранглар жилоси – қизил, сариқ, яшил, мовий ва бинафша ранг ҳосил бўлади. Бу нарса спектр деб аталади.

Юқорида саналган рангларнинг ҳаммаси қуёш нурида мавжуд. Лекин улар ойна призмаси тушмагунча кўринмайди. Ранг ҳосил қилинганида эса қизил ранг камроқ, бинафша ранг кўпроқ пайдо бўлади. Рангларнинг бу шаклда ажралиши фанда диспресия дейилади. Диспресиясиз нур худди оққа ўхшаб кўринаверади.

Ранг нур тўлқининг узунлигини билдиради. Энг қисқа тўлқин бинафша рангда, энг узун тўлқин эса қизил рангда ҳосил бўлади. Кўпчилик ранглар ранг тўлқинининг кўриш органларимизга кўрстаган таъсири натижаси эмас. Балки бир неча тўлқинларнинг йиғиндисидир. Лампа нури қайсидир буюмга тушганда нурнинг маълум бир қисми қайтади, яъни аксланади, қолган қисми эса сингиб кетади.

Аслида, кўзимизга бирдек кўринадиган ранглар мавжуд эмас. Биз рангларни нур воситасидагина ажратамиз. Шу сабабли ҳам ранг — ёруғлик нурининг бир қисми, холос.

Демак, қоронғуда кўрмаслигимиз, ранг ажрата олмаслигимзнинг сабаби нурнинг йўқлиги. Бу ҳамма биладиган гап, янгилик эмас. Хулосамиз бошқа. Буюмга ёруғлик тушганда унда нурни “ютиш” ва қайтариш ҳодисаси ҳосил бўлади. Ўша қайтган нур буюмнинг рангини ифодалайди. Бугунги бош қотиришимиздан юзага келадиган янгилик шу.

Орифжон МАДВАЛИЕВ

Яна ўқинг:  Пластикни қайта ишловчи завод – ҳар бир уйда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: