110 йиллик рекорд
22 февраль куни Тошкентда сўнгги 110 йил ичида февраль ойидаги энг иссиқ ҳарорат қайд этилди.
Гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, 22 февраль куни кундузи Тошкентда ҳарорат 23, 4 даражагача кўтарилди. Ушбу кўрсаткич сўнгги 110 йил ичида қайд этилган энг юқори ҳарорат ҳисобланади. Аввалги рекорд 1895 йилнинг 22 февралида қайд этилган, ўшанда пойтахтимизда ҳарорат 22, 9 даража иссиқни ташкил этган.
Нодира ҒАНИЕВА,
ТДПУ талабаси