Қадду қоматнинг феъл-атворга таъсири

Техас университети олимлари инсоннинг қомати унинг шахсияти ва бошқа одамлар томонидан қандай қабул қилинишига таъсир этишини аниқладилар.

Тадқиқотчилар жамоаси тажриба ўтказиб, 76 нафар талабага 140 та суратни тавсифлаб беришни сўрадилар. Суратларда турли семизликдаги 70 нафар эркак ва яна шунча аёл бор эди. Талабалар одамни тавсифлаш учун 30 та феъл-атвор хусусиятларидан фойдаланишлари зарур. Барча тавсия этилган сўзлар “катта бешлик” деб номланувчи мустақил шахс хусусиятларига мос келади. Бу психологик модел бўлиб, у инсонларга нисбатан ишлатиладиган бешта асосий хислатларни ўз ичига олади. Буларга эзгу ният, виждонли, очиқ кўнгилли каби бир нечта фазилатлар киради.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, семиз одамларни иштирокчилар бепарво ва дангасалик, келишган қомат эгаларини эса ишончли ва ғайратли деб топишди. Талабалар нок шаклидаги қомат эгаларини ҳамда кенг елкали инсонларни можаро ва ғазабланишга мойиллигини, аксинча, ностандарт тана тузилишига эга бўлганларни эса уятчанг ва ишончли кишилар сифатида қабул қилишди.

Д.АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Ғаройиб стетоскоп

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: