Реклама

Организмни ёшартирувчи ҳужайра топилди

Америкалик олимлар бутун организмни қайта тикланишига қодир “ўзак регенерация” ҳужайрани топишга этишдилар.

Кашф этилган ҳужайра ёши улғайган организм тўқималарини дастлабки ёш ҳолига қайтариши мумкин. Шунингдек, сўз катта ёшга етганда ўз ҳолини йўқотмайдиган ҳужайра ҳақида ҳам бормоқда. Бундай ҳужайралар регенерация хусусиятига эга ҳайвонларда топилган.

Тадқиқот давомида биологлар томонидан ички тўқималарнинг асос бўлувчи плюрипотент ўзак ҳужайра қобиғига таъсир этиш жараёни, уларнинг организм эҳтиёжига мослашиши ва танага ёшаришда ёрдам бериши ўрганилган. Олимларнинг фикрича бундай ҳужайралар ҳар бир организмда бор. Бироқ, уни фаоллаштириш учун биокимёвий реакцияларга туртки берувчи катализаторлар керак бўлади. Ҳозирча бундай катализаторларни аниқлаш имкони топилмаган.

 

Ҳилола ТУРДИҚУЛОВА,

2-Республика тиббиёт коллежи ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Сувда сузувчи шаҳар
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: