Ирода Тўлаганова Фарғонадаги турнирда кортга чиқди
Шу кунларда Фарғона шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.
Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақанинг жуфтлик баҳсларида фахрий спортчимиз Ирода Тўлаганова ҳам иштирок этди.
Ўз вақтида дунёнинг 16-ракеткаси бўлишга эришган, ўсмирлар ўртасидаги Уимблдон турнири ғолибасига айланган Ирода Фарғона мусобақаси жуфтлигида Нигина Абдураимова билан тандем ҳосил қилди.
Улар илк даврада россиялик Варвара Флинк ҳамда украиналик Валерия Страхова ҳамкорлигига қарши кортга чиқишди ва кучли рақибаларига 4: 6,6: 7(5) ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.
Т. ОРТИҚОВА