Хушбўй SMSлар

Фан-техника ривожланган ҳозирги даврда инсониятни бирор янгилик билан ҳайрон қолдириш қийин. Айниқса, гаджетлар, яъни қўл телефонлари масаласида. Барчамиз Apple компаниясининг дунёга машҳур iPhone уяли аппаратини кўрганмиз, эшитганмиз.

Унинг турли ўзига хос функциялари шундай қурилмалар орасида етакчи бўлишини таъминлайди. Яқинда унга мўлжалланган яна бир янги қурилма ихтиро қилиндики буни кўриб хайратдан ёқа ушлашингиз табиий.

Сиз қўл телефонингиздан SMS хабар юборгандек қилиб ўзингизга ёққан ифорни юбориш мумкунлигига ишонасизми? Бу ҳақиқат ишонаверинг. Бугунги кун ихтирочилари бу фантастикани ҳақиқатга айлантириб улгуришди. oPhone номи билан аталган ускуна ёрдамида эндиликда мобиль телефондан фойдаланадиган инсон ҳеч қийналмай ёқимли ифорни узоқ масофага узатиши ёки қабул қилиши мумкин. Мазкур ғоя бундан бир неча ўн йиллар аввал ўйлаб топилган бўлиб, Гарвард университети олимлари турли ифорларни бири-бирига масофадан туриб улашишга ёрдам берадиган мазкур ускунанинг асосини ишлаб чиқишди ва уни IndieGoGo сайтида оммага намойиш этишди.

iPhone бу махсус қурилма бўлиб, у 32 хилдаги ифорлардан 300 га яқин комбинацияларни яратиб ундан сиз ўзингиз истаган ифорни топа биласиз. Бу ускуна смартфон билан биргаликда ишлаши ва бу орқали инсонлар бир-биридан узоқ масофада бўлишига қарамай, севимли ифорларини жўната олиши мумкин.

Яқин келажакда бу қурилмадан фойдаланувчилар қуёшли кун, ёқимли ўчоқ иси, денгиз шўр сувининг ҳиди, ўрмоннинг ажабтовур исини дўстлар билан баҳам кўришингиз мумкин. Бунинг учун эса сиз мобиль телефонингиз билан бу қурилмани олиб юришингизга тўғри келади.

Гули НОЗ

Яна ўқинг:  Қараш

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: