Microsoft: эски компьютерлар соғлиғингизга зарар етказади!

Инсонни асаббузарлик ҳолатига олиб борувчи сабаблардан бири, юкланиш жараёни чўзилиб кетадиган эски тизимлардир. Бу қарорга Microsoft компанияси мутахассислари Буюк Британияда ўтказган изланиш натижаларидан сўнг келишган. Ириш Эхаминер нашрининг компания эксперти сўзларига ҳавола қилган ҳолда келтиришича, шахсий компьютерларининг ўртача ёши 3 йилдан кўпроқ муддатни ташкил этар экан. Бундай тизимнинг юкланиб тўлиқ ишга тушиши учун янги тизимга нисбатан 65% кўпроқ вақт кетар экан, бу эса инсоннинг 1 йил умри давомида 23,5 соат вақти айнан кутиш билан ўтиб кетади деганидир.

Тадқиқот натижаларига кўра, 3 йилдан ортиқ муддатдаги фойдаланишда бўлган шахсий комютер эгалари техникадан зараркунанда дастурни ўчириб ташлаш учун 3,5 баробар кўп вақт сафрлашга тўғри келади. Кўпгина фойдаланувчилар учун эса бу ҳолат қаттиқ асабга тегиши турган гап. Эски шахсий компьютер эгалариниг 65 фоизи баъзан ўзларидан кетган ҳолда, техникага бақиришгача борар экан. Фойдаланувчиларнинг 6 фоизи эса қаттиқ стресс ҳолатига тушган ҳолда, йиғлашга ҳам етиб борар экан.

Сўров натижасига кўра, шахсий компьютерлардаги муаммоларга бўлган муносабат нафақат техниканинг ёши, балки фойдаланувчининг ҳам ёшига боғлиқ экан. 55 ёшдан юқори бўлган фойдаланувчилар ойига 2 соат вақтини шахсий компьютернинг юклашини кутишга сарфлайди. Ушбу ёши катта фойдаланувчиларнинг ҳар бешинчиси (19%и) камида 5 йилдан зиёд вақт ишлайдиган шахсий компьютерлардан фойдаланишар экан, дея хабар беради securitylab нашри.

 

Нафосат Зафарова тайёрлади

kamolot.uz

Яна ўқинг:  Темурдан оламшумул натижалар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: