Канадалик олимлар хурракка қарши курашадиган ускуна яратди

0
19
марта кўрилган.

Саймон Фрейзер университетининг бир гуруҳ мутахассислари хурракни келиб чиқишини олдини олувчи ва туш ҳақида маълумот йиғувчи янги ускуна яратдилар.

Ускуна махсус бандаж ёрдамида иякка боғланади ва ортиқча ноқулайлик туғдирмайди. Янги восита ёрдамида нафас йўли очилади ва тил орқага тортилиб, кичик тилча – “лак-лук”нинг ёпилишига йўл қўймайди. Натижада хуррак пайдо бўлмайди. Бундан ташқари ускуна смартфонга мослаштирилиб, унга туш ҳақида маълумот узатиб туради. Ушбу усул орқали инсон нафақат хурракдан қутилади, балки унинг уйқуси ҳам назоратга олинади.

Бу қурилмани кашфиётчилар ҳали сотувга чиқаришга шошилмаяпти. Чунки унинг устида олиб борилаётган клиник тажриба ҳали давом этмоқда. Аппаратдан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида фақат унинг ишлаши инсонда синаб кўрилганидан кейин хулоса қилиш мумкин. Шуни қайд этиш лозимки, янги ускуна олдин яратилган шунга ўхшаш буюмлардан самарадорлиги билан ажралиб туриши таъкидланмоқда.

 

Саодат ЗУЛФИҚОРОВА,

Сергели тиббиёт коллежи ўқитувчиси

Яна ўқинг:  ЯРАНИ БИТКАЗУВЧИ ВОСИТА ЯРАТИЛДИ

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.