ТОҒ БАҒРИДА ШИШАЛИ ОСМА КЎПРИК
Хитойнинг Чунцин шаҳри яқинида жойлашган Юньян аҳоли яшаш манзилида денгиз сатҳидан 1 минг 123 метр баландликда жойлашган қояда қад кўтарган шиша кўприк қурилди.
Кўприкнинг узунлиги 26.68 метр. Ҳавода муаллақ осилиб турган қисмининг узунлиги эса 21.34 метрни ташкил этади. У ердан 718 метр баландликда жойлашган. Унинг устидан туриб Лунган округининг 720 даража кенгликдаги бутун манзарасини, Шисунь дарёсини, Гайсяб сув омборини томоша қилиш мумкин.
Кўприкнинг очилиш муддати тахминан май ойларига тўғри келиши мумкин. Шу боис довюрак дўстларингиз билан у ерга боришни ва шиша кўприк устида юришни ўйлаб кўринг.