Реклама

Ҳавони тозалашнинг янги усули

“Roosegaarde” студиясининг тозаловчи миноралари Роттердам ва Амстердам шаҳарларидаги дебютидан сўнг ўзини ўзи тозаловчи шаҳарлар географиясини кенгайтирмоқчи бўлишди ва бу рўйхатга Пекин шаҳрини ҳам қўшишди.

Пекинда автоматик режимда ҳавони ифлослантирувчи майда заррачалар ва тутундан тозаловчи “Smog Free Tower” минораси ўрнатилди. Натижада 41 кун мобайнида мазкур минора 30 миллион метр3 ҳавони тозалашга улгурди. Бу кўрсаткич 2008 йилда ёзги Олимпия ўйинлари ўтказилган Пекин миллий стадиони ҳажмидан ўн марта каттадир.

Миноранинг ишлаши учун 1700 вт қувват талаб этилади. Электр қуввати ёрдамида плюс зарядланган ионлар ҳосил қилинади ва ҳавога қўйиб юборилади. Ушбу ионлар ҳаводаги зарарли заррачаларга ёпишиб, минорадаги минус зарядланган юзага тортиб олинади.

Минора ёрдамида тутилган зарарли заррачалар ва тутун кичик куб шаклида йиғилади ва кейинчалик заргарлик буюмларини яратишда ишлатилади. Ҳар бир кубчада 10003 метр ҳаводан йиғилган заррачалар мавжуд. Кубчалар маржон мунчоқлар каби тизилади ва ҳавони тозалашнинг янги усулини эслатувчи сувенир сифатида ундан фойдаланилади.

 

Дилдора ҚУРБОНОВА

Яна ўқинг:  Аёл омон бўлса, оила чароғон
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: