“Мандарин” салати

Зарур масаллиқлар: 150 гр. қаттиқ пишлоқ, 100 гр. суюқ пишлоқ, 2 дона тухум, 2 дона сабзи, 2-5 бўлак саримсоқпиёз, 50-70 гр. майонез, таъбга кўра туз.

 

Тайёрланиши:

тухум ва сабзи қайнатиб пиширилади ва совутилади. Кейин тухум пўчоғидан тозаланиб, катта қирғичдан ўтказилади. Қаттиқ пишлоқ, сабзи ва суюқ пишлоқ музлаткичда қаттиқ ҳолга келгунча совутилиб, майда қирғичдан ўтказилади. Сўнг суюқ ва қаттиқ пишлоқ, тухум ҳамда пресда эзилган саримсоқпиёз чуқур идишга солинади. Барча масаллиқлар устидан таъбга кўра туз солиб, майонез қўшиб яхшилаб аралаштирилади. Ҳосил бўлган масаллиқдан бир ош қошиқдан олиб, думалоқ қилиб, мандарин кўринишидаги шаклчалар ясалади. Тайёр бўлган “мандарин”лар 15 дақиқа музлаткичга қўйилади. Кейин пазанда қўлларини ёғлаб, қирғичдан ўтказилган сабзидан митти кулча ясайди ва унга “мандарин”лар ўралади. Агар унга баргчалар ясашни истасангиз, кўкатлардан фойдаланиш мумкин.

 

Дилфуза АЗИМОВА

тайёрлади

Яна ўқинг:  Юз парвариши

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: