Бутунжаҳон олимпиадаси якунига етди

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Бутунжаҳон Шахмат олимпиадаси ўз якунига етди.

Олимпиадада иштирок этган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сўнгги тўққизинчи турда мусобақанинг еттинчи тартиб рақамли жамоаси ҳисобланган ҳиндистонлик шахматчиларга қарши дона сурди. Бешинчи рақам остида таснифланган терма жамоамиз баҳсни 2,1: 1,5 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.

Терма жамоамиз 9 та учрашувдан бештасида ғалаба қозонди. Уч бор мағлуб бўлиб, яна бир баҳсда дурангга эришди. Шахматчиларимиз якунда Туркия терма жамоаси билан 6-7 ўринларни бўлишиб олди.

Шахсий биринчиликда халқаро мастер Нодирбек Ёқуббоев ҳамда Ситора Сапарова бронза медалини қўлга киритди. Сўнгги турда мағлуб бўлганига қарамай, Россия терма жамоаси 8 та ғалаба билан Олимпиада чемпиони бўлди. Кучли учликка Эрон ва Ҳиндистон терма жамоалари якун ясади.

 

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Йилнинг асосий экологик ва муҳим маданий воқеаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: