Қовоқча икраси

Керакли маҳсулотлар: 1 кг қовоқча (кабачки), 2 дона қизил булғори қалампир, 1 дона аччиқ қалампир, 300 г помидор қайласи, 250 мл сув, 30 г саримсоқпиёз, 80 мл ўсимлик ёғи, 70 г шакар, 1 ош қошиқ туз, 1 ош қошиқ 9 % лик сирка.

Тайёр бўлиш вақти: 50 дақиқа

Миқдори: 800 г

Тайёрланиши:

  1. Қовоқчаларни кубик шаклида кесилади (пўстини арчиш шарт эмас).
  2. Қизил қалампир уруғидан тозаланиб, кубик шаклида бўлакларга ажратилади.
  3. Аччиқ қалампир ва саримсоқпиёз майда қилиб тўғралади.
  4. Помидор қайласига 250 мл сув қуйилиб, яхшилаб аралаштирилади ва чуқур идишга солинади.
  5. Аралашма қайнатилгандан сўнг, ёғ ва сирка қўшилади. Ундан кейин туз ва шакарни солиб аралаштирилади.
  6. Устига сабзавотлар солиниб, 40 дақиқа димлаб пиширилади. Баъзи-баъзида қопқоқни очиб аралаштириб турилади.
  7. Таъбга қараб икранинг бир қисми ёки ҳаммаси пюре (бўтқа) ҳолига келгунча эзилади. Тайёр бўлган икра қуруқ бутилкага солинади.

Озодахон Аҳмадқулова тайёрлади.

Яна ўқинг:  Қалқонсимон без яхши ишлаши учун 6 маслаҳат

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: