САЛОМАТЛИГИМИЗ УЧУН ИШОНЧЛИ ҲАМКОР

Маълумки, биз нафас оладиган ҳаво таркибида саломатлигимиз учун зарарли бўлган вируслар ҳам яшайди. Айниқса, ҳаво ҳароратининг бир зумда кескин ўзгариб кетиши натижасида грипп ёки ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекциялар) эпидемияси тарқалиб кетиши кузатилади.

Мактабгача таълим муассасалари ота-оналар учун ишончли ёрдамчи, албатта. Фарзандини тарбиячиларга топширган ота-она кун давомида ўз иш фаолияти билан машғул бўлади. Аммо шу билан бирга сир эмаски, баъзан болалар орасида инфекцион хасталиклар бир-бирига юқиши мумкин. Бутунлай соғлом болангиз негадир тез-тез оғриб қолаётгани сизни безовта қила бошлайди. Бунга сабаб микроорганизмларнинг болалар жамоасида бир-бирига тез юқишига шароит борлигидир. Бемор бола ўйнаган ўйинчоқни соғлом бола ҳам қўлига ушлайди. Баъзан улар ўйинчоқларини оғзига соладилар. Натижада грипп, ЎРВИ, А гепатити (сариқ касаллиги), сил, диарея (ичкетар) каби юқумли касалликларнинг бактериялари соғлом болага юқиши мумкин. Кичик ёшдаги болаларнинг организми нозик ва турли хасталикларга чалинувчан бўлади.

Фарзандларимизнинг саломатлигини асраш учун доимий равишда хоналарнинг озодалигини сақлаш билан бирга ҳавони ҳам тозалаб туриш зарур. Бунда бизга “MAGNUM MEDIKAL SERVIS” МЧЖ ишлаб чиқараётган “Кварц-4м”, “Кварц-5м” ҳавони бактериялардан тозаловчи рециркулятор қўл келади.

– Бир куни яқин дўстим фарзандининг саломатлигидан хавотир олиб, унинг тез-тез грипп бўлиб қолаётганидан шикоят қилиб қолди. Шунда яна бир оғайнимиз Россияда бўлиб ўтган тиббий кўргазмадаги таассуротларини сўзлаб берди. Доимий равишда ҳавони бактериялардан тозалаб турадиган рециркулятор тиббий ускунаси ҳақида сўз кетганда, уни юртимизда ишлаб чиқариш ҳақида ўйлаб қолдим. Ва мутахассислар билан биргаликда унинг яратилиш техникасини ўрганиб, ҳар томонлама қулай бўлган ушбу ускунани ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Республика Онкология илмий маркази, Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникаси, Республика ихтисослашган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази АЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги травматология ва ортопедия илмий текшириш институти, Эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази ва бошқа тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйганмиз, – дейди “MAGNUM MEDIKAL SERVIS” МЧЖ раҳбари Отабек Жиянбоев.

2007 йилда ўз иш фаолиятини бошлаган мазкур ташкилот қатор тиббиёт ускуналарини ишлаб чиқараётганлиги билан кўпчиликка таниш.

Ушбу жамоа тиббиётнинг турли йўналишларида ишлатиладиган зарур техник ҳамда дори-дармонлар сақланадиган мебель маҳсулотлари, шунингдек, ультратовуш ускуналари, кушетка (устига чарм қопланган каравот), электрон тиббий ва савдо-сотиқ учун қўлланиладиган тарозилар, ногиронлар аравачаларини ишлаб чиқаришмоқда.

Яна ўқинг:  БОЛАЛАР КОСМЕТИКАСИ

Улар янги турдаги “Кварц-4М”, “Кварц-5М” рециркуляторининг битта ёки иккита лампали, деворга ўрнатиладиган ҳамда бир жойдан иккинчи жойга кўчириб қўйиш мумкин бўлган турларини ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйишди. Ушбу тиббий ускуна бемор аксирганда ёки йўталганда атрофга тарқаладиган бактерияларни 50 метр (М2) квадрат масофагача тозалаш кучига эга. У ўзига ҳавони тортиб, тозалаб чиқаради. Ва хасталанишни 71 фоиз, касаллик давомийлигини 52 фоизгача камайтиради.

Албатта, профилактик тадбирлар ҳар бир фаслда зарур ҳисобланади. Тиббиёт ходимлари беморлар учун ўз вақтида дори-дармон, витаминлар қабул қилиш билан бирга хонани тез-тез шамоллатиш, кўпчиликнинг бир жойга йиғилишига йўл қўймасликни таъкидлашади. Биз нафас олаётган ҳаво таркибидаги вирусларга қарши янги, юқори самарали ускунадан фойдаланишни тавсия этишади. Тажрибаларга асосланиб айтиш лозимки, ушбу бактерияларга қирон келтирувчи ускунани мактабгача таълим муассасалари, мактаб, шифохона, жамоат жойлари, хусусий хонадонлар, умумий овқатланиш муассасалари ҳамда кўпчилик йиғиладиган жойларда қўллаш мумкин.

Шу пайтгача кўпинча шифохоналарнинг жонлантириш бўлимларида бу турдаги ускуна ишлатилган. Эндиликдаги “Кварц-4М” ҳамда “Кварц-5М” тиббий ускунаси тиббиётнинг турли йўналишларида кенг миқёсда ишлатиш учун мўлжалланган. Терапияда юқори нафас йўллари яллиғланишида, жарроҳлик бўлимида, куйиш, йирингли яралар, совуқ уриши каби хасталикларда қўлланилади. Стоматологияда эса мураккаб стоматит ҳамда пародонтоз касалликларини даволашда ёрдам беради. Баъзан шифобахш кўк лампа вазифасини ҳам бажариши мумкин. Ундан таралаётган даволовчи нур ГРИПП, ЎРВИнинг ўткир ҳолатлари ва асоратларини бартараф этишда қўл келади. Бошқа юқумли хасталикларнинг кенг тарқалиш даврида ультрабинафша нурлари орқали ҳаводаги вирус ва бактерияларга қирон келтирувчи ушбу тиббий ускуна барча учун қулай.

Саломатлигингиз посбони бўлган “Кварц” ускунаси кун давомида ишлайди ва 24 соат сиз учун хонадаги микроиқлимни мўътадиллаштиради.

Ўтган йили пойтахтимиздаги 294-, 147-, 223-, 221-, 205-умумтаълим, 357-ихтисослаштирилган мактабларга, Республика “Нуроний” жамғармаси, 3-сонли оилавий ҳамда 4-сонли болалар стоматология поликлиникалари ва бошқа ташкилотларга “Кварц-4М” универсал тиббий ускуналари ёрдам тариқасида топширилди. Ушбу ташкилотлар мазкур ускунадан бактерияларни бартараф этишда самарали фойдаланишмоқда.

– Ўтган йилда “MAGNUM MEDIKAL SERVIS” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Кварц-4М”, “Кварц-5М” нурлантирувчи рецеркулятор ҳомийлик ёрдамида бизнинг муассасамизга ҳам тақдим этилган эди. Мазкур нурлантирувчи ускуна биз учун йил давомида турли бактерияларга қарши курашда ишончли ҳамкорга айланган, десак адашмаймиз. Бундай рецеркуляторларни умумтаълим мактаб, мактабгача муассасаларида, хонадонларда ҳам қўлланилса ҳаво нафас йўллари орқали юқадиган инфекцион касалликларнинг олдини олган, уларнинг камайишига шароит яратган бўламиз, – дейди пойтахтимиздаги 484-МТМ ҳамшираси Муқаддас Атауллаева.

Яна ўқинг:  ОДДИЙ НОУТБУК ЭКРАНИНИ СЕНСОРГА АЙЛАНТИРИШ МУМКИН

Агар Сиз кун давомида атрофингизда соғлом микроиқлимни яратишни ҳамда яқинларингизни вирусли хасталиклардан асрашни истасангиз, бактерияларга қарши унумли ишлайдиган “Кварц-4М”, “Кварц-5М” рециркулятори ишончли ҳамкорга айланади.

 

Муҳаббат ХЎЖАМУРОДОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

 

Реклама ўрнида.

Хизматлар лицензияланган.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: