Универсал секатор
Урганч давлат университети ходимлари универсал секаторни яратдилар. Мазкур қурилма қишлоқ хўжалиги машинасозлигида ва кесувчи боғ-полиз қўл асбобларида фойдаланилади.
Фойдали моделнинг вазифаси дарахтлар шоҳларини кесиш ва кўчатларни пайвандлашга тайёрлаш учун унумдорлиги юқори, содда ва универсал қурилмани яратишдан иборат.
Муалифлар ушбу фойдали модел учун патент берилди.
Ўзбекистон интелектул мулк агентлиги
Ахборот хизмати