Реклама

Қовоқларингиз учаяптими?

Ёхуд асаб тикларининг олдини олиш хусусида

Ҳар қандай инсоннинг умрида бир марта бўлса ҳам кўз қовоқлари учган бўлса керак. Баъзиларда бу ҳолат тинимсиз бир неча кун такрорланиши мумкин. Асаб тики – юз мушаклари, баъзан бўйиннинг беихтиёр қисқаришидир.

Бу ҳолат асосан танада кузатиладиган кичик тортилишлар билан ифодаланади. Назоратсиз мушаклар қисқариши камдан-кам учрайдиган ҳолат эмас. Маълумки, кўзнинг асаб тики ва юз мушакларининг қисқариши кўпроқ учрайди. Болалик даврида (ўн ёшгача бўлган муддатда) неврологик сабаблар туфайли энг кўп учрайдиган муаммо тиклар бўлади. Айрим ҳолатларда тикнинг енгил ва вақтинчалик турида касалликни дори-дармон билан даволашга эҳтиёж сезилмайди. Вақтинчалик тиклар доимийга айланганидагина уларни даволаш керак.

Тикнинг пайдо бўлишига ёрдам берувчи асосий омил асаб тизимининг дисфункцияси (нуқсони) ҳисобланади. Инсон мияси мушакларга “нотўғри” асаб импульсларини юборади. Ушбу ҳодиса беихтиёр содир бўлади. Шунинг учун ҳам шахснинг ўзи тикни тўхтата олмайди. Уларнинг 3 хил варианти мавжуд:

Ушбу дарднинг таснифи асаб тизимининг мувозанатининг бузилишига олиб келган сабаб билан боғлиқ. Бирламчи (психоген, идиопатик), иккиламчи (клиник белгили) ва ирсий (асаб тизимининг ҳужайра тузилмаларига зиён етказадиган ирсий касалликларнинг оқибатида келиб чиқадиган) ва ҳакозо.

Одам организмида бирламчи тортилишларнинг болалик даврида пайдо бўлишига психоэмоционал шикастлар, гиперфаоллик ва диққат етишмовчилиги синдроми, фобия (турли кўринишдаги қўрқув), бесабаб хавотирнинг кучайиши ҳамда неврозлар (асабийлик ёки тажанглик) каби сабаблардан юзага келади.

Беихтиёр ёки тўсатдан титрашни юзага келтирган психоэмоционал шикастлар ўткир, масалан, кутилмаган қўрқувнинг ёки кучли оғриқнинг биргина кўриниши сурункали хусусиятга эга бўлиши мумкин. Айрим одамларнинг асаб тизими етарлича тўлиқ шаклланмаган. Шунинг учун уларнинг ўз ҳаракатларини тартибга солиш механизмлари мукаммал эмас. Натижада бундай беморнинг салбий ҳолатларга тезкорлик билан жавоб беришлари кўпинча асаб тикининг тўсатдан бошланишига олиб келади. Баъзида катта кишиларда ҳам асаб тики кузатилади.

Уларда бирламчи тиклар тез-тез юзага келадиган руҳий зўриқишлар асаб тизимининг заифлиги ва сурункали чарчоқ туфайли юзага келади. Бундай титрашларнинг кечиши зарарсиз. Улар одатда дори-дармонлар билан даволанмаса ҳам мустақил равишда ўтиб кетади.

Иккиламчи асаб тикларига миянинг юқумли касалликлари, беморнинг углерод оксиди билан заҳарланиши, беморнинг бир қанча дори воситаларини қабул қилиши, масалан, психотроп препаратлар ёки антиконвулсантлар, миядаги майда қилтомирлар, яъни капиллярларининг зарарланиши (атеросклероз, инсульт) каби хасталиклар, буйраклар ва жигарнинг дисфункцияси, руҳий касалликлар, масалан, шизофрения, аутизм, мияда ривожланаётган ўсма жараёнлари, уч шохли асаб толаси невралгияси, туғруқ шикастлари, аъзолар фаолиятини тартибга соладиган асаб тизимининг айрим қисмларининг тартибсиз ишлаши билан тавсифланган вегетатив-қон томир дистонияси каби сабаблардан юзага келади.

Яна ўқинг:  Чақалоқни тунда эмизишнинг фойдаси

Бундан ташқари тез-тез айрим одамларнинг бажаришга мажбур бўлган ҳаракатлари, кейинчалик тортилиш шаклида қолиб кетиши мумкин. Масалан, бодомча безларининг яллиғланиши билан касалланган бола оғриқни олдини олиш учун доимо бўйин ва томоқ мушакларини таранг қилиб, тупугини ютиб юборишга мажбур бўлади. Кейинчалик бу ютиш ҳаракати унда асаб тикларига айланиши мумкин.

(Давоми бу ерда)

 

Ёқутхон МАЖИДОВА,

тиббиёт фанлари доктори,

Севара ЖАББОРОВА,

Мадина АЛИМОВА,

кичик илмий ходимлар

Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: