СУНЪИЙ ҚОН ЯРАТИЛДИ

Барчага маълумки бутун дунё олимлари донор қонининг етишмаслик муаммоси билан курашиб келмоқда. Буюк Британия олимларининг аниқлашича биргина Англия ва Уэльсдаги донорларнинг охирги 10 йил ичида қон топшириш даражаси 40 фоизга камайган.

Яқинда донор қони етишмаслиги бартараф қилинади, деб ёзади “Мedikforum. “ Буюк Британиянинг Cоғлиқни сақлаш “Blood” ва “Transplant” ташкилоти берган маълумотларга қараганда 2017 йилдан бошлаб беморлар организмига сунъий қонни қуйиш ишлари бошланади.

Сунъий қон таркиби сув, туз ва гемэритрин оқсилидан иборат. Мазкур қон таркибидаги қизил қон таначалари лаборатория усулида яратилади.

“Blood” ва “Transplant” бош ташкилотининг врачи Ник Уоткинснинг сўзларига қараганда инсонлардаги дастлабки клиник кузатувлар 2017 йилда бошланади. Ҳар қандай вазиятда ҳам донор қонидан бутунлай воз кечилмайди. Айни пайтда мутахассислар донор қони ва сунъий қонни таққослаш ишларини олиб боришмоқда.

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Организм учун фойдали 11 маҳсулот

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: