Грипп ва инфаркт хуружи ўзаро боғлиқми?

0
71
марта кўрилган.

Канадалик тиббиёт ходимлари грипп ташхиси қўйилгандан кейин ҳафта давомида беморда юрак хуружи хавфи 6 марта юқори бўлиши ҳақида хулосага келдилар.

Экспертлар грипп инфекциясига учраганлиги лаборатория шароитида тасдиқланган 20000 кишининг маълумотларини таҳлил қилдилар. Шундан 332 киши ушбу хасталик билан оғриганидан сўнг бир йил давомида юрак хуружи билан шифохонага ётқизилган.

Ўткир респиратор вирусли инфекция ЎРВИ (хусусан грипп) ва ўткир инфаркт миокарди ўртасидаги аниқ боғлиқлик қайд этилган. Хавф асосан катта ёшли беморлар, В турдаги грипп инфекциясига чалинганлар ва ҳаётида биринчи марта юрак хуружига учраган касалларда юқорилиги айтилмоқда. Шунингдек, олимлар инфаркт хавфи бошқа респираторли вируслар билан ҳам боғлиқлигини аниқладилар.

Мутахассислар грипнинг тарқалиш мавсумида эмлашнинг муҳимлиги ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлиги ҳақида таъкидламоқда. Яна бемор ўткир респираторли вирусли инфекция билан оғриган вақтида юрагида ўзгариш сезса, шифокорга албатта, учрашишлари шарт эканлиги тавсия этилмоқда.

Яна ўқинг:  Сен келтирган ғалаба

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.