2050 йилга бориб кўз хасталиклари сони уч баробарга ортиши мумкин

Lancet Global Health тиббиёт журналида чоп этилган мақолада 2050 йилга бориб дунёда кўрлар сони ҳозирги 36 млн нафардан 115 млнга етиши ҳақида сўз юритилади. Бунинг сабаби қариётган аҳоли сонининг ўсишидир.

“2015 йилда дунёдаги 7,33 млрд инсондан 36 млнининг кўзи ожиздир… 2020 йилда кўзи ожиз ва кўриш қобилияти бузилган кишилар сони 38,5 млнга етади, 2050 йилда эса бу сон 115 млнгача ўсади”, дейилади ҳисоботда.

Кўр ва кўриш қобилияти бузилган кишиларнинг энг кўпи Жанубий Осиё ва Саҳрои Кабирнинг жанубида жойлашган Африка мамлакатларига тўғри келади.

1990 йилдан 2015 йилга қадар ўтказилган тадқиқотлар бугун 200 млндан ортиқ кишида кўриш сезгисининг ўрта ва оғир даражада бузилиши борлигини кўрсатди. Бу сон 2050 йилга бориб 550 млндан ортиб кетади.

Манба: sof.uz

Яна ўқинг:  МИЯНИНГ ИЧКИ БОСИМИ ОШИШИ ХАВФЛИМИ?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: