Инсон ҳуқуқлари – қонун ҳимоясида

Мамлакатимизда миллий қонунчиликнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро нормалар асосида такомиллаштирилиши, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат механизмининг яратилиши ва уларнинг самарали фаолият кўрсатиши Ўзбекистоннинг ҳуқуқий демократик давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари дадил одимлаб бораётганидан далолат беради. Бош Қомусимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга доир ҳуқуқий асослар мустаҳкамлангани сўзимиз тасдиғидир.

Биргина, 2013 йил давомида Қашқадарё вилоят Адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига 542 та шикоят хати келиб тушган бўлиб, уларнинг 421 таси бевосита ўрганилди. Бўлим томонидан аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан бартараф этиш ва айбдор мансабдор шахсларга нисбатан тегишли жазо чораларини қўллаш юзасидан 109 та тақдимнома, 31 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф, 15 та огоҳнома ва 8 та ёзма кўрсатма киритилди. Шунингдек, қўлланилган таъсир чоралари натижасида 124 нафар ходим интизомли жавобгарликка, 31 нафар ходим маъмурий жавобгарликка тортилди.

Жумладан, Қашқадарё вилоят Архитектура ва қурилиш бошқармаси ва унинг тизимларида ўтказилган ўрганишлар натижасида қонун бузилиш ҳоллари юзасидан 4 нафар мансабдор шахсга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 43-моддаси бўйича жавобгарлик тайинланди.

Шунингдек, Шаҳрисабз туманидаги Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларида “Фуқароларнинг мурожатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига риоя қилиниши юзасидан аҳвол ўрганилганда, бу ерда ҳам қатор қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Ушбу қонунбузилишлар юзасидан 27 та тақдимнома, 1 та огоҳнома ва 1 та кўрсатма ҳамда тумандаги 3та маҳалла фуқаролар йиғини ва қишлоқ фуқаролар йиғини раисларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, барча мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Мамлакатимиз эркин фуқарорлик жамиятини қуриш йўлидан дадил одимлар экан, бу йўлда қонунга итоаткорлик бош мезон ҳисобланади. Бу эса барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қатори адлия органларининг зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.

Ш.ТОШПЎЛАТОВ,

Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи

Яна ўқинг:  УЙИМИЗДАГИ БАРОҚВОЙ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: