Тузсиз зиёфат

– Алло, Исмоилжон, бормисан? Бу ёруғ оламда иккита яхши бўлса, бири – сенсан, бири – менман. Бу оламда.., хўп, хўп. Яхши, қадрдонларни чақириб, янги йилда бир отамлашсак қандай бўларкин. Бизникида-да… Сиз аввалроқ келаверинг. Ҳамма нарса тахт. Фақат… айтаверайми? Сиз ўзимизникисиз-ку. Шу… энди… бизда қассоб ҳалигиндайроқ. Уч кило қўй гўшти бўлса. Йў-ўқ.., бошқа ҳамма нарса бор…

– Алло, Икромбой, қалайсан? Бола-чақа тинчми? Йўғ-е… Ҳеч қанақа иш-пиш қолмади. Зиёфат тайёр. Душманлар асло аралашмайди. Қиёматда ҳам ўшалар билан ўтиргулик қилмасин… Бир эримоқчиман. Шовла кетса кетсин-у, обрў кетмасин. Хуллас, ҳаммаси жойида… Сен ўзимизникисан, айтсам бўлаверади. Ойлик чўзилиб кетиб анунақасига қийналиб қолдим… Ҳа, иккита оқидан, битта қизилидан бўлса етади-ёв…

– Ўктамжон, ўзингизми? Ие, яшанг-е, минг йилдан бери кўринмайсиз-а… Мирзаободда ошнам бор деб эслаб ҳам қўймайсиз. Сизлар йўқламасаларинг ўзим йўқлай деб турибман. Уйда! Йўғ-е, меҳмон кутишда бизнинг хотинга тенг келадигани йўқ. Ҳамма нарса тайёру… Энди Икром билан Исмоилга юрагимни очгим келмади. Сиз ўзимизникидайсиз. Озроқ мева-чева бўлса яхши бўларди-да. Ўзингиз биласиз-ку. Раҳмат, кутаман. Жуда кўп олманг, қоп кетади.

– Нусратилло! Сен ўзинг тиллосан. Тиллога алмаштирмайман. Қаердан билдинг. Ҳа, мен эримасам бўлмайди шекилли. Хизр бўп қопсан. Яна бир каромат қил-чи. Э, ўлма ошна! Оғайним кўп, дўстлар кўп. Аммо тиллоси битта. Энди гапнинг индаллосини айтсам, сабзи, пиёз, пахта ёғига келганда ҳамён қурғур номардлик қилди-да. Э, яшавор, шундай дейишингни билардим.

Шундай қилиб, Янги йил оқшомида Иброҳимникида қуюқ зиёфат бўлди. Ҳамма нарса жойида бўлди-ю, туз масаласига келганда…

Муҳаммад СиддиҚ

Яна ўқинг:  Osudalikda

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: