Нигоҳ
Учовига биттагина нуқта чекилган оқ қоғоз беришди. Ва унда нима акс этганини сўрашди.
– Қоғоз юзида доғ бор, – деди бири.
– Оқни қора енга олмайди, – деди иккинчиси.
– Бу нуқта оламнинг маркази, – деди учинчиси.
Нигоҳ қандай бўлса, борлиқ шундай кўринади. Нигоҳ теран бўлса, кенг, саёз бўлса, тор. Ёруғ бўлса, равшан. Қаро бўлса, тийра!