Ҳар нарсада ҳикмат бор

Кема ҳалокатидан фақат бир кишигина омон қолди. Уммон тўлқинлари уни кимсасиз оролга олиб бориб ташлади. У титраб-қақшаб Худога ёлворди. Ундан ўзини қутқаришини сўради.

Одам ҳар куни уфқларга узоқ тикилиб ўтирар, бирор қора кўринармикан, деб умид қиларди. Ниҳоят, бу ишдан зерикди. Тунаш ва йиртқичлардан ҳимояланиш учун турли шох-шаббалардан бир бошпана қурди. Орадан кунлар ўтди. Бир куни кечгача озиқ-овқат қидириб юрди. Анча-мунча егулик топиб, ҳориб-толиб қайтиб келди. Не кўз билан кўрсинки… Уйи ёниб, бир уюм кулга айланибди. Бу ҳолдан унинг юраги ғазаб ва аламга тўлди:

– Эй Худо, менда нима қасдинг бор!? – деб ўкраб юборди.

Эртаси куни тонгда уни соҳилга яқинлашаётган кема товуши уйғотиб юборди. Кема бу ерга уни қутқариш учун келаётганди.

– Бу ерда эканимни қаердан билдинглар? – деб сўради у ҳайратланиб қутқарувчилардан.

– Ахир кеча ўт ёқиб ишора бердинггиз-ку! – дейишди кемадагилар.

 

Орифжон Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Ижод лаҳзалари саодати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: