Муваффақиятли кишилардан 10 маслаҳат

Ғарбда психологиянинг шахсий тарбия, вақтни режалаштириш, ўзини-ўзи руҳлантириш каби йўналишлари алоҳида фан даражасига кўтарилган, дейиш мумкин. Бу мавзуларда ёзилган асарлар тезда қўлма-қўл бўлади. Бу бежиз эмас. Бундай китоблар кишиларга ҳаётда ўз ўрнини топиш, муваффақиятга эришишда ҳақиқатан ҳам ёрдам берган. Қуйида ушбу соҳанинг таниқли муаллифи Жон Максвеллнинг “Муваффақиятли кишилар қандай фикрлайди?” китобидан энг яхши маслаҳатларни эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз.

  1. Фикрлаш спортга ўхшайди. Янада яхшироқ бўлиш учун машқ қилиш керак.

“Фикрлаш графиги”ни тузинг. Ҳафтада, ойда ва кунда маълум вақтни ўйлашга ажратинг.

  1. Нимага эътибор қаратиш зарурлигини аниқланг ва 80/20 қоидаси бўйича ҳаракат қилинг.

80 фоиз ғайратингизни 20 фоиз ҳаракатингизгагина сарфланг. Шунда асосий ишни кам вақт оралиғида бажара оласиз. Ёдингизда турсин, сиз ҳар жойда ҳозиру нозир бўлолмайсиз, ҳар нарсани билиб, ҳар нарсага улгура олмайсиз. Бир пайтда кўп вазифа билан шуғулланманг. Фикр тарқоқлиги, ҳаракатлардаги тартибсизлик сиздаги 40 фоиз энергияни олиб қўяди.

  1. Нимадир ўйлаб топиш билан иш битмайди, уни ҳаётга татбиқ этиш ҳам зарур.

Ғояларнинг яроқлилик муддати жуда қисқа. Ана шу муддат тугагунча “отни қамчилаган” киши ютади.

  1. Ақлли одамлар бошқа ақлли одамлар билан ҳамкорлик қилади.

Ўзаро кенгашиб қилинган ишнинг натижаси яхшироқ бўлиши амалда кўп исботланган. Бу қалин ўрмонда энг яқин йўлни топишга ўхшайди.

  1. Бошқача фикрлаш учун бошқача яшаш керак.

Ҳатто, ишга ҳам бир хил йўлдан келаверманг. Бошқа-бошқа йўналишлар топинг. Янги одамлар билан танишинг, янги китоблар ўқинг. Чунки, янги ғоялар яшаш тарзи билан чамбарчас боғлиқ.

  1. Сизда ҳаракатлар режаси бўлиши керак.

Кўпчилик иш куни учун режа тузади. Ақлли кишилар ҳафта, ой ва узоқ муддатга мўлжалланган режаларга эга бўлади ва уларга оғишмай амал қилади.

  1. Ўз ҳаётини таҳлил этиш аниқ ва асосли қарорлар қабул қилишга ёрдам беради.

Агар ўй-фикр, ҳиссиёт ва ҳаракатларингиз ҳақида керакли хулосалар чиқара олмасангиз, оммадан кўп бора ортда қоласиз.

  1. Инкор маъносида сўзламанг.

“Мен бажара оламан”, “қўлимдан келади” сингари қатъий хулосалар муваффақиятга етаклайди.

  1. Ижодкор кишилар ўзларини ғояларига бағишлайдилар.

Улар муваффақиятсизликдан чўчимайди, янги марралар сари олға интилади.

  1. Ижобий фикрлашда гап кўп.
Яна ўқинг:  Кайфиятга таъсир қилувчи озиқ-овқат маҳсулотлари

Бундай фикрлайдиган кишилар қийинчиликда ҳам имконият кўради. Шу сабабли уларга кўпроқ ишонишади.

 

Орифжон Мадвалиев тайёрлади.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: