ТАЛАБАЛИККА ИМТИЁЗ

Ўзбекистон давлат консерваториясида Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирликлари томонидан ўтказилаётган маданият ва санъат коллежлари, мусиқа академик лицейлари ёш ижрочиларининг анъанавий республика танлови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Кўрик-танловдан асосий мақсад ўғил-қизлар қалбига ватанпарварлик туйғусини сингдириш, юртга садоқат руҳи билан йўғрилган мазмунан теран, бадиий етук асарлар ижро этишни рағбатлантиришдан иборатдир.

Ёш ижрочиларнинг мазкур анъанавий танлови ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тақдим этиладиган гувоҳнома асосида мутахассислигига мос олий таълим муассасаларига қўшимча имтиҳонларсиз ва тест синовларисиз қабул қилинади.

Танловда дамли, зарбли, торли ва халқ чолғулари, академик хонандалик, анъанавий ҳамда фольклор ижрочилиги каби йўналишлар ва турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, улар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

В.ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Кўп қаватли уйлар қиш мавсумига тайёрми?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: