Навқирон авлоднинг ташаббус ва интилишлари уларни орзулар сари етаклайди

Қаршида “Камалак” билимдонлари” республика кўрик-танловининг Қашқадарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида навқирон авлоднинг ташаббус ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

“Камалак” болалар ташкилоти фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий нуфузини ошириш, умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг билимини бойитиш, истеъдодини рўёбга чиқариш мақсадида ташкил этилган танловнинг саралаш босқичларида 70 мингдан ортиқ 4-7-синф ўқувчилари билими синовдан ўтказилди. Вилоят босқичида 14 жамоанинг 112 иштирокчиси танишув, саҳна кўриниши, савол-жавоб ва ижтимоий лойиҳа шартлари бўйича баҳслашди.

Косон туманининг “Тафаккур” жамоаси ғолиб, деб топилди ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди. Нишон туманининг “Камалак ёғдулари”, Яккабоғ туманининг “Истиқлол” жамоаси иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади.

 

Ўлмас БАРОТОВ,

Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА

Яна ўқинг:  Хушхабар, рақамлар (2015-32)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: