БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ЭЪТИБОРДА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасида “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги халқаро конвенция ҳамда “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг Тошкент шаҳридаги ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Бугунги кунда пойтахтимиз аҳолисининг 31 фоиздан ортиқроғини вояга етмаганлар ташкил этади. 287 та умумтаълим мактаби, 79 та касб-ҳунар коллежи, 41 та академик лицей, 441 та мактабгача таълим муассасаси, қатор ихтисослаштирилган таълим-тарбия масканларида ўғил-қизларга пухта билим бериш билан бирга, уларни миллий ва умумбашарий фазилатлар соҳиби этиб вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида Тошкент шаҳридаги 30 та болалар мусиқа ва санъат мактабида 6 минг 800 нафардан зиёд ўқувчи санъатнинг турли йўналишлари бўйича сабоқ олмоқда. Мактаблар қошидаги синфдан ташқари спорт тўгараклари, спорт мактабларидаги машғулотлар болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Йиғилишда ўтказилган назорат-таҳлил натижаларидан келиб чиққан ҳолда бола ҳуқуқларининг муҳофазаси, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарлик профилактикасига дахлдор бўлган идора ва муассасаларнинг фаолияти, уларнинг масъулиятини янада кучайтиришга доир фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Яна ўқинг:  ГРУЗИЯ КХЕМБОЛИСИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: