СПОРТ ҲАМЖИҲАТЛИККА ЧОРЛАЙДИ

Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.

Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддаси

29 ноябрь – 3 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги махсус мактаб-интернатларида “3 декабрь – Халқаро Ногиронларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокими соврини учун “Қувноқ стартлар”, шашка ва армрестлинг спорт турлари бўйича мусобақалар юқори савияда ўтказилди.

Спорт мусобақалари Тошкент шаҳар Маданият ва спорт ишлари Бош бошқармаси, Тошкент шаҳар прокуратураси, Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси Тошкент шаҳар бўлими, “Камолот” ЁИҲ Тошкент шаҳар Кенгаши, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Тошкент шаҳар филиали, “Ёшлик” ЖТСЖ Тошкент шаҳар кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.

Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад – ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш, имконияти чекланган болаларни спортга оммавий тарзда жалб этиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришдан иборатдир. Мусобақаларга пойтахтимиздаги махсус мактаб-интернатларининг 600 нафарга яқин тарбияланувчилари жалб этилиб, ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Ҳусан НАСРУЛЛАЕВ,

Тошкент шаҳар Маданият ва спорт ишлари Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Яна ўқинг:  Хушхабар рақамлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: