Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ўзбекистонда атиги 67 та академик лицей қолади

03.08.2017
35 марта ўқилди
Ўзбекистонда атиги 67 та академик лицей қолади

Ўзбекистонда фақатгина 67 та академик лицей қолади, деб маълум қилди Олий ва махсус таълим вазири Ином Мажидов Халқаро-пресс клуб йиғилишда.

"Энди ҳар бир олийгоҳга фақатгина битта лицей бириктирилади. Мамлакатда 60 олийгоҳлар мавжуд, бу 60 лицей бўлади дегани. Бундан ташқари, айрим хорижий олийгоҳлар, шулардан РДУнинг Губкин номидаги нефт ва газ филиали, Халқаро Вестминстер ва Турин политехника университетлари ва бошқа айрим олийгоҳлар ўз лицейларига эга эмас. Уларнинг сони 7 тани ташкил қилади, юқоридаги рақамлар мана шундан келиб чиққан", — деган вазир.

Мажидовга кўра, Ўзбекистонда таълим жараёни юқори даражада бўлган ва олийгоҳлар талабига жавоб берадиган лицейлар қолиши керак. Шунинг учун лицейларнинг асосий вазифаси — ўқувчиларни олийгоҳларга тайёрлаш ва ёшлардаги маълум йўналишдаги истеъдодларни очиш бўлиб қолади.

"Янги қоидаларга кўра олийгоҳлар ва лицейлар бир жойда бўлиши керак. Улар ягона ўқув даргоҳи бўлиши зарур. Олийгоҳлар лицейлардаги ўқув жараёнида иштирок этади. олийгоҳ талаблари асосида тайёрлаш мақсадида лицей ўқувчиларига энг малакали ўқитувчилар томонидан дарслар ўтилади", — деб таъкидлаган Ином Мажидов.

Бундан ташқари, вазирга сўзларига кўра, лицейларга қабул қилиш янги тартиби 2018/2019 ўқув йилидан бошланади. Унда умумтаълим мактабларини битирган иқтидорли ёшларни саралаш механизмини татбиқ этиш кўзда тутилган.

"Бу ерда ягона узилмас таълим занжири ҳақида гап кетмоқда. Яъни ўқувчи лицейни битиргандан сўнг шу соҳадаги олийгоҳга киради. Масалан, техник университет қошидаги лицей жисмоний тарбия ёки мусиқа эмас, балки математика, физика, кимё фанларини яхши биладиган ёшларни танлаб олишга манфаатдор бўлади. Лицейларга айнан шу йўналишлар қизиқ бўлади, ҳаммаси бириктирилган олийгоҳ мутахассислигига боғлиқ бўлади. Асосийси — мазкур ўзаро боғлиқлик ишлаши керак"- деди Мажидов.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025433
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024298
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.2025396
Кўкйўтал қандай хасталик?Тиббий сабоқлар

Кўкйўтал қандай хасталик?

Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши

31.10.2024378