Руслан – олимпия ўйинлари рекордчиси

Тажрибали оғир атлетикачимиз Руслан Нурудинов Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди.

Қувонарлиси, спортчимиз шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилиш билан бирга, Олимпиада рекордини ҳам янгилашга муваффақ бўлди. Нуфузли мусобақанинг оғир атлетика бўйича вазни 105 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги беллашувларда иштирок этган жаҳон ва Осиё чемпиони, Бутунжаҳон Универсиадаси ғолиби Руслан Нурудинов штангани даст кўтаришда 194, силтаб кўтаришда 237, иккикураш натижасига кўра 431 килограмм натижани қайд этиб, Олимпия ўйинлари ғолиби бўлди. Унинг силтаб кўтаришда кўрсатган натижаси Олимпиаданинг янги рекорди сифатида эътироф этилди. Ғолиб спортчимиз шарафига Ватанимиз байроғи кўтарилиб, давлатимиз мадҳияси янгради.

Шунингдек, вазни 91 килограммгача бўлган боксчилар ўртасида Рустам Тўлаганов ҳам делегациямиз ҳисобига навбатдаги бронза медалини қўшиб қўйди. Эътиборлиси, умидли боксчимизнинг Олимпия ўйинларидаги иштироки ҳам мухлису мутахассисларда катта таассурот қолдирди.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Таълим ва ислоҳот: янги ўқув йили янги ўқув масканларида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: