РЕГБИЧИЛАРИМИЗ ҒАЛАБАСИ

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида регби бўйича ўтказилган “Asian Olympic Pre-Qualifier” халқаро турнирида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилишларича, мусобақада терма жамоамиз аъзолари мезбон спортчиларни 12:5, Жанубий Корея терма жамоасини 22:7, филиппинлик регбичиларни 17:5 ва эронлик рақибаларини 32:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга чиқди. Ҳал қилувчи баҳсда яна мезбон жамоа – ҳиндистонлик регбичилар билан куч синашган ҳамюртларимиз 38:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди спортчиларимиз 2016 йили Бразилияда бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун шу йилнинг ноябрь ойида Гонконг ва Токио шаҳарларида ташкил этиладиган саралаш мусобақаларида иштирок этади.

Байрам АЙТМУРОДОВ,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  Соғлиқни сақлашда муҳим жараён

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: