Соғлиқни сақлашда муҳим жараён

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 27-оилавий поликлиникада ташкил этилган тадбирда олтмиш нафарга яқин аҳоли, диспансер назоратидагилар чуқур тиббий текширувдан ўтказилди.

Мазкур тадбирда туман марказий поликлиникаси мутахассислари билан бир қаторда Тошкент шаҳар онкология диспансерининг малакали шифокорлари иштирок этди.

– Оилавий поликлиникамиз йигирма тўққиз мингга яқин аҳолига тиббий хизмат кўрсатади, – дейди 27-оилавий поликлиника бош шифокори ўринбосари Диёра Нортоева. – Турли касалликларнинг олдини олиш ва оилаларда тиббий маданиятни ошириш фаолиятимизнинг устувор йўналишларидан биридир. Бу вазифаларни бажаришда анъанавий тарзда ташкил этилаётган тиббий-профилактика кўриклари ва скрининг текширувларининг аҳамияти катта. Бундай тадбирлар касалликларни барвақт аниқлаш ва вақтида даволаш, аҳолининг ўз саломатлиги учун масъулиятини оширишга хизмат қилади.

В.ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами хизмат сифатидан розими?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: