МТМда шодиёна

Китоб туман 11-сонли мактабгача таълим муассасасида 8-март – Халқаро хотин– қизлар кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Таълим-тарбия ишлари рус ва ўзбек тилларида олиб бориладиган ушбу муассасада ўтган қизғин тадбирда 2-сонли умумтаълим мактаби ва Хиромий номидаги маҳалла вакиллари ҳамда ота-оналар иштирок этди.

Гуруҳларнинг алоҳида ҳолда тайёрлаган саҳна кўринишлари, чаққонлик, зукколик, топқирлик руҳида ўтган баҳорий ва бадиий гимнастика чиқишлари, болажонларнинг шўх қўшиқ ва рақслари барчани лол қолдирди. Кичкинтойларнинг ҳар бир чиқишларга мос, миллий тарзда кийинишлари эса тадбирга алоҳида файз бағишлади.

– Ушбу муассасанинг барча тадбирларида мунтазам иштирок этиб келаман. Қисқа вақт ичида набираларим Муҳаммадали ҳамда Сардор ўқиш ва ёзишни, расм чизишни, рус ҳамда инглиз тилларида сўзлашни, санашни ўрганди, – дейди Мукаррам ая Ҳакималиева.

Марям АҲМЕДОВА,

Қашқадарё вилояти

Яна ўқинг:  Спорт хабарлари (2015/14)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: