Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ф А Р М О Н И

Лондон шаҳрида бўлиб ўтган ХХХ ёзги Олимпиада ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчиларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Лондон шаҳрида бўлиб ўтган ХХХ ёзги Олимпиада ўйинларида эришган ютуқлари билан Ватанимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътибори ва нуфузини оширишга қўшган катта ҳиссаси учун қуйидагиларга фахрий унвонлар берилсин ва иловага мувофиқ рағбатлантирилсин:

“Ўзбекистон ифтихори”

Собиров Ришод Рашидович – дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

Тигиев Сослан Вазноевич – эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи”

Атоев Аббос Абдураззокович – бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

Юртимизнинг спорт соҳасидаги шон-шуҳратини юксалтириш ишига қўшган улкан ҳиссаси, Олимпиада ўйинларида юксак натижаларга эришгани учун мукофотлансин ва иловага мувофиқ рағбатлантирилсин:

“Эл-юрт ҳурмати” ордени билан

Таймазов Артур Борисович – эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

Ўзбекистон Республикаси Президенти               И.КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,

2012 йил 14 август

Яна ўқинг:  ФАРЗАНДЛАРИМИЗ ЭНГ ЯХШИСИГА МУНОСИБ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: