ЯНГИ БЎЛИМ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида янги туғилган болаларнинг патологияси бўлими ўз ишини бошлади.

Бўлим янги туғилган чақалоқлар учун замонавий кювезлар, махсус “бейби терм” столлари, ўпкани сунъий шамоллатиш “бейби лок” қурилмалари, электр сўрғич ва болаларга реанимацион ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган бошқа асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Бу асбоб-ускуналар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Германиянинг “КСВ” банки билан қўшма лойиҳа доирасида етказиб берилган.

Янги бўлимнинг очилиши олдидан унинг эҳтиёжлари учун ажратилган бино қайта таъмирланди ва яна иккита янги бино қурилди.

Г.АЙМБЕТОВА

Яна ўқинг:  Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: