Ўзбекистон – умумий уйимиз

Бухорода “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида республика дўстлик ва маданият фестивали бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида ташкил этилган “Соғлом авлод тарбиясида миллатлараро тотувликнинг ўрни” мавзусидаги илмий-амалий семинарда вилоятдаги миллий маданият марказлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Вилоятда турли миллат ва элат вакиллари Конституциямизда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда тотувлик ва ҳамжиҳатлик муҳитида яшаб, мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилмоқда. Уларнинг ўз она тилида билим олиши, миллий санъати ва анъаналарини давом эттириши учун юртимизда кенг имкониятлар яратилган.

Фестиваль доирасидаги тадбирларда вилоятдаги миллий маданият марказлари фаолиятига оид кўргазмалар намойиш этилди ҳамда миллий маданият марказлари бадиий ҳаваскорлик жамоалари ва вилоят санъаткорларининг Ватан, тинчлик, дўстлик, эзгулик ва ёшликни тараннум этувчи концерт дастури билан якунланди.

 

Х. ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Конституция – бахтимиз пойдевори

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: