Астрономлар янги сайёрани суратга олишди

Европа жанубий обсерваториясида “Very large telescope (VLT)” телескопи билан ишловчи астроном олимлар шаклланиш босиқчида бўлган сайёрани илк суратини олишга эришдилар.

«PDS 70b» номини олган ёш сайёра янги пайдо бўлган юлдуз атрофини ўраган газ ва чанглар орасидаги ёрқин доғ шаклида расмда кўринган.

Ушбу сайёра PDS 70 юлдузи атрофида Ураннинг қуёшдан узоқлигича масофада айланмоқда. Ёруғликни спектраль таҳлили олимларга «PDS 70b» сайёраси Юпитердан бир неча марта катта газсимон гигант эканлигини аниқлаш имконини берди. Ушбу сайёра атмосферасининг қуйи қатламлари ва юзасининг ҳарорати минг даража атрофида.

PDS 70 юлдузи ердан 370 минг ёруғлик йили узоқликда жойлашган бўлиб, унинг ёши 10 миллион йилдан ошмайди. PDS 70 юлдузлар тизимини кузатиш SHINE ва DISK дастурлари доирасида ёш юлдузлар тизимини ўрганиш имконини берувчи SPHERE ускунаси ишлатилди. SHINE дастури доирасида 600 та ёш юлдуз, DISK доирасида эса янги сайёраларнинг шаклланиш жараёнлари ўрганилган.

 

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Нафисанинг баҳор туҳфаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: