Тўғри овқатланиш хотира билан боғлиқ муаммолардан сақлайди

Парҳезшунослар хотира сифати бевосита одамнинг рационига боғлиқ эканини таъкидлайди. Хусусан, В витамини етишмаслиги, спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилиш ва чекиш хотиранинг ёмонлашувига олиб келади.

Шунингдек, озиқ-овқат таркибида углевод ва ҳайвон ёғининг кўплиги ҳам зарардан ҳоли эмас. Жумладан, агар инсон бетартиб овқатланса, ёғли овқатларни кўп истеъмол қилса, нейронларнинг ҳужайрали мембранаси қаттиқлашади. Бу эса миянинг ахборотни қайта ишлаш қобилиятини пасайтиради.

Ўз навбатида омега-3 ёғ кислотасига бой бўлган балиқларни мунтазам истеъмол қилиб бориш мия фаолиятини яхшилайди. Шунингдек, қаҳва, чой ва какао ҳам мия учун фойдали.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  ИНСУЛИН ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ ҲУЖАЙРА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: