Меъёридан кўп ухлашнинг қандай зарарлари бор?

Оксфорд университети олимлари ҳаддан зиёд кўп ухлаш худди тўйиб ухламаслик каби зарарли эканини таъкидлайди. Масалан, тўққиз соатдан ортиқ уйқу босинқирашга сабаб бўлади. Бундай пайтда одам кўп вақтини тезкор уйқу босқичида ўтказади, деб хабар беради The Daily Mail нашри.

Айнан шу босқичда инсон ёмон тушлар кўради. Лекин бу уйқу қанча узоқ давом этса, туш шунчалик даҳшатли бўлади дегани эмас. Мутахассислар 846 нафар иштирокчининг уйқу давомийлиги ва туш кўриш жараёнини кузатувдан ўтказди. Охирги икки ҳафта ичидаги босинқираш даражаси, стресс, безовталик, паранойя (руҳий касаллик), галлюцинация (йўқ нарсаларнинг кўриниши, эшитилиши, сезилиши), алкогол ичиш ҳолатлари ҳам ҳисобга олинди.

Текширувлар безовталик, галлюцинация ҳамда паранойя тушнинг қўрқинчлилик даражаси билан боғлиқ эканини кўрсатди. Ўз-ўзидан ёмон тушлар уйқуни бузади ва мавжуд руҳий муаммоларни янада кучайтиради.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Синхрон сузиш

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: